Бокс: ўзбекистонлик боксчилар Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Sport

image

Бугун, 29 август куни бокс бўйича Дубай шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионатида ўсмирлар ўртасида финал баҳслари ўз якунига етди. Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари якунда биринчи ўринни қўлга киритди. 

Ўзбекистонлик ўғил болалар 6 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.

Олтин: 

-50 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов
-60 кг: Жавоҳир Умматалиев 
-63 кг: Лазизбек Тўлқинов 
-66 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-70 кг: Шавкатжон Болтаев 
-81 кг: Сардорбек Турсунов 

Кумуш: 

-52 кг: Абдуллоҳ Мадаминов 
-54 кг: Мироншох Норқосимов  
-57 кг: Далержон Бозоров 
-75 кг: Мизроб Некбоев 

Бронза:

-46 кг: Бахтиёр Яхшибоев

Маълумот учун, умумжамоа рейтингида иккинчи ўринни қозоғистонлик боксчилар банд этган бўлса, кучли учликдан ҳиндистонлик боксчилар жой олди.


Rate Count

115

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends