Бокс. Тошкентда ўтаётган Осиё чемпионати тақдири нима бўлади?
Спорт
−
25 Январь 2022
4491Айни кунларда Тошкент шаҳрида 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Ўзбекистон бокс федерацияси хабарига кўра, бугун, 25 январь куни ўтказилиши режалаштирилган беллашувлар вақти ортга сурилади.
“Ҳурматли бокс мухлислари! Электр энергияси тизимида юзага келган носозлик сабаб, 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг бугунги кун баҳслари вақти ўзгаради. Қўшимча маълумот Ўзбекистон бокс федерациясининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали эълон қилинади”, дейилади федерация хабарида.
Эслатиб ўтамиз, мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси қизлар ўртасида 11, ўғил болалар ўртасида 13 нафар спортчи билан иштирок этмоқда.
Маълумот учун, Осиё чемпионати жорий йилнинг 30 январь кунига қадар давом этади.
LiveБарчаси