Бокс: Олимпиаданинг иккинчи олтин медали ҳам кубалик боксчига насиб қилди

Спорт

image

Токио Олимпиадасида бокс бўйича -81 кг вазнлилар ўртасида финал баҳси бўлиб ўтди.

Ҳал қилувчи жангда Куба вакили Арлен Лопес британиялик Бенжамин Уиттакерга қарши рингга кўтарилди. Уч раунднинг барчасида Лопес рақибидан устун келди ва якунда 4:1 ҳисобида зафар қучди. Ушбу ғалаба эвазига кубалик боксчи Олимпия ўйинларидаги иккинчи олтин медални қўлга киритди.

Бунга қадар Рио Олимпиадасида -75 кг вазнда иштирок этган кубалик боксчи финалда ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиевни мағлуб этган эди.

Маълумот учун, эркаклар ўртасида -69 кг ва -81 кг вазн тоифасида финал жанглари ўтказилди ва ҳар иккисида кубалик боксчи чемпионликни қўлга киритди. Шунингдек, -91 кг вазн тоифасининг финалида ҳам кубалик боксчи ҳаракат қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс Бектемир Мелиқўзиев Токио-2020 Арлен Лопес Бенжамин Уиттакер

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг