Бокс бўйича Ўзбекистон термаси Кувайтга жўнаб кетди

Спорт 7920
image

Бугун, 18 июль куни  Раҳматжон Рўзиохунов бошчилигидаги терма жамоа Кувайт сафарига йўл олди. Мамлакат пойтахти Ал-Кувайтда катталар ўртасида биринчи “Кувайт халқаро бокс турнири” ташкил этилади. 

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада қуйидаги таркиб билан иштирок этади:

-52 кг: Абдумажид Маннопов
-57 кг: Абдумалик Халаков
-63 кг: Лазизбек Фаттоев
-69 кг: Жавлонбек Йўлдошев
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
-91 кг: Диёрбек Ўралов

Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Абдувохид Жалолов

Мазкур турнирда ташкилотчилар томонидан 19 ёшдан 40 ёшгача бўлган боксчилар иштирок этиши белгиланган. Шунингдек, ушбу мусобақада боксчилар 13 вазн тоифасида (-48кг, -51кг, -54кг, -57кг, -60кг, -63.5кг, -67кг, -71кг, -75кг, -80кг, -86кг, -92кг, +92кг) иштирок этишлари мумкин. 
 
Кувайтда бўлиб ўтадиган турнир 20 июльдан 26 июльгача давом этади. Унда 20 га яқин кучли мамлакат вакиллари асосий таркиб билан иштирок этади.

Иброҳим Давронов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 267
Рейтинг: 2.9
t
×