Бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
Спорт
−
29 Январь
6673Жорий йилнинг 21-28 январъ кунлари Тошкент шаҳрида бокс бўйича катталар иштирокида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтди.
Эркаклар 13 та, аёллар эса 12 та вазнда ғолиблик учун рингга кўтарилди. Мусобақа якунларига кўра, эркаклар ўртасида -48 кг да Шодиёржон Мелиқўзиев, -51 кг да Асилбек Жалилов, -54 кг да Шахзод Музаффаров, -57 кг да Хўжаназар Нортожиев, -60 кг вазнда Мадиёр Дониёров, -63,5 кг да Руслан Абдуллаев, -67 кг вазнда Мужбилло Турсунов, -71 кг да Иқболжон Холдоров, -75 кг вазнда Жавоҳир Умматалиев, -80 кг да Фазлиддин Эркинбоев, -86 кг вазнда Акмалжон Исроилов, -92 кг да Тўрабек Ҳабибуллаев ва энг оғир вазн +92 кг да Жаҳонгир Зокиров олтин медални қўлга киритди.
Аёллар ўртасида Фарзона Фозилова, Сабина Бобоқулова, Феруза Казакова, Азиза Ёқубова, Нигина Ўктамова, Ситора Турдибекова, Дилфуза Бекова, Навбаҳор Ҳамидова, Ойша Тоирова, Азиза Зокирова, Соҳиба Рўзметова ва Олтиной Сотимбоева ўз вазнида Ўзбекистон чемпиони бўлди.
Мусобақа ғолибларига 10 миллион сўм, 2-ўрин эгаларига 5 миллион сўм, бронза медали соҳибларига эса 2,5 миллион сўм пул мукофоти тақдим этилди. Эркаклар ўртасида -51 кг чемпиони Асилбек Жалилов, аёллар орасида эса -66 кг ғолиби Навбаҳор Ҳамидова турнирнинг энг яхши боксчиси деб эътироф этилди.
LiveБарчаси