Бокс бўйича Осиё чемпионатининг мукофот пули миқдори маълум бўлди

Спорт

image
0:00
0:00
download

AIBA Осиё чемпионати тарихида илк маротаба совриндорлар учун мукофот пули ажратади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Турнир жамғармаси 400 минг АҚШ долларини ташкил этади ва пуллар олтин, кумуш ва бронза медаллари соҳиблари ўртасида бўлинади.

Мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган спортчилар 10 минг АҚШ доллари билан мукофотланади. Иккинчи ўрин эгалари 5 минг, бронза медали эгалари 2 минг 500 долларга эга бўлади.  

Мукофот пуллари эркаклар ва аёллар ўртасидаги баҳсларда берилади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 21-31 май кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади. 


Мақола муаллифи

Теглар

бокс

Баҳолаганлар

660

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг