Бокс бўйича икки мутлақ чемпион жанги тасдиқланди
Спорт
−
01 Июль 2023 10918 1 дақиқа
Бокс бўйича супер ўрта вазндаги бачра йўналиш камарлари соҳиби Сауль Алварес ва супер ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ Жаҳон ченпиони Жермелл Чарло ўртасидаги жанг тасдиқланди.
Мазкур баҳс жорий йилнинг 30 сентябрь куни АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида ўтказилади. Тўқнашув Мексика вакили Сауль Алвареснинг вазнида бўлиб ўтиши белгиланган.
Маълумот учун, Сауль Алварес профбоксдаги ҳисобида 59 та ғалаба (39 таси нокаут билан), 2 та мағлубият ва 2 та дуранг бор. Жермелл Чарлода эса бу корсатгич 35 та ғалаба (19 таси нокаут билан), 1 та мағлубият ва 1 та дурангни ташкил қилади.
Live
Барчаси