Боғчалар ва мактабларда қуёш электр панеллари ўрнатилади
Жамият
−
10 Июнь 2022
5048Жорий йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1000 та мактабда, 1 071 та оилавий шифокор пунктида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқлари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида айтиб ўтган.
Қайд этилишича, йиғилишда ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланган.
Мутасаддиларга келгуси йил Инвестиция дастури маблағларининг камида 15 фоизини шундай қурилмаларни ўрнатишга йўналтириш топширилган.
Бунда, жорий йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда, 1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда, 1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.
Шу билан бирга, 2023 йилдан:
• савдо-кўнгилочар комплекслар, маданият ва истироҳат боғлари, ресторанлар, меҳмонхоналар;
• супермаркетлар, дўконлар, бозорлар, савдо омборлари;
• автомобилларга газ ва ёқилғи қуйиш станциялари;
• аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари;
• хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари;
• тижорат банклари ва уларнинг филиаллари камида 25 фоиз иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилади.
LiveБарчаси