Бодрумда жимлик ҳақида қонун кучга кирди
Олам
−
22 Февраль 2020
5448Бодрум мэри Aҳмет Aрас муниципалитетнинг туманларини "сокин" ва "кўнгилочар" зоналарга ажратиш тўғрисида қонунга имзо чекди. Ушбу ҳужжат тунда ухлашни ёки дам олишни истаганлар учун қулай шароит яратишга мўлжалланган. Бу ҳақида AТОР хабар бермоқда.
Шунга ўхшаш чоралар маҳаллий барлар, клублар ва дискотекаларнинг мусиқий фаолиятини тартибга солиш учун мўлжалланган. Ўтган йили дам олиш масканларининг раҳбарларига ҳордиқ пайти баланд мусиқа қўйилишидан туристлардан 1500 дан ортиқ шикоят тушган.
“Сокин” зоналарга Гюмюшлюк ва Битез посёлкалари киради. 2020 йилдан бошлаб ушбу ҳудудлардаги бар ва клублар тунгги 23:59 дан сўнг мусиқани баланд қилиб қўйишлари тақиқланади. Ярим тундан сўнг улар мусиқани фақатгина ёпиқ ёки овоз чиқармайдиган биноларда қўйишлари мумкин.
"Кўнгил очиш зонасида"ги муассасалар эрталаб соат тўртгача мусиқа қўйишлари мумкин бўлади. Бундай ҳудудларга Бодрум марказидаги барлар кўчаси ва Гумбет посёлкаси киради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь