Бобур Каримов Антимонополия қўмитаси раисининг биринчи “зам”и лавозимидан олинди
Жамият
−
07 Апрель 2022
6153Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Каримов лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига шу кунгача Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган Асадулла Қаюмов тайинланди.
Бобур Ҳасанович Каримов 1978 йилда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилган. “Умид” фонди степендианти, 2001 йилда Буюк Британиянинг Уорик университетини тамомлаган.
2004 йилда эса Ўзбекистон Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Халқаро ҳуқуқ” мутахассислиги бўйича магистратурани якунлаган.
2002 – 2005 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасида бош юрист маслаҳатчиси, юридик хизмати раҳбари лавозимларида фаолият юритган.
2005 йилдан 2019 йилга қадар Ўзбекистон, Қозоғистон ва БААдаги турли халқаро консалтинг фирмаларида ишлаб келган.
2019 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
LiveБарчаси