БМТнинг мингга яқин ходимида коронавирус аниқланди

Саломатлик

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун дунё бўйлаб ходимлар орасидаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Ташкилот Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг таъкидлашича, бутун дунё бўйлаб БМТнинг 953 нафар ходими коронавирусга чалинган.

Шунингдек, у 45 ходим COVID-19 дан соғайганини қўшимча қилган.

Дюжаррикнинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси билан ишлайдиган ходимларнинг аксарияти БМТнинг Малидадаги кўп тармоқли интеграциялашган миссияси вакилларидир. Улар орасида икки нафар бемор касалликнинг қурбонига айланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, жаҳонда коронавирус инфекциясига чалинганларнинг умумий сони 7 731 673 нафарга етди. Касаллик туфайли 428 210 бемор вафот этган бўлса, 3 925 273 нафари соғайди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг