БМТ Яқин Шарқ бўйича резолюцияни қабул қилди. Ўзбекистон қайси томонда?
Олам
−
28 Октябрь 2023
13066БМТ Бош Ассамблеяси бир гуруҳ араб давлатлари томонидан тайёрланган Фаластин-Исроил можароси ҳудудида зудлик билан сулҳ тузишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Ушбу резолюцияни 120 давлат қўллаб-қувватлаган, уларнинг орасида Ўзбекистон ҳам бор.
Ҳужжатда зудлик билан гуманитар сулҳ тузишга чақириқ бор. Бундан ташқари, матнда барча томонларнинг халқаро гуманитар қонунларга риоя қилиши, Ғазо секторини зудлик билан асосий маҳсулотлар билан таъминлаш, барча тинч аҳолини озод қилиш, гуманитар ёрдамни тўсиқсиз етказиб бериш ва буйруқни бекор қилиш талаблари мавжуд.
Шунингдек, Исроилдан Фаластин аҳолиси ва БМТ ходимларини жанубий анклавга кўчириш талаб қилинган.
Исроилнинг БМТдаги доимий вакили эса резолюцияни шармандалик деб атаган ва БМТ қонунийлигини йўқотганини айтган.
АҚШ, Исроил, Венгрия ва яна 11 давлат резолюцияга қарши чиққан. 45 та давлат эса бетараф қолган.
LiveБарчаси