БМТ Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномани олқишлади

Олам 3251
image

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг (ЯҚТТШ) ратификация қилинишини олқишлади. Бу ҳақда Бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди.

"Бош котиб шартномани ратификация қилган давлатларга ўз миннатдорчилигини билдиради ва музокараларни олиб бориш ҳамда шартномани ратификация қилишда муҳим роль ўйнаган фуқаролик жамияти ишларини мамнуният билан қабул қилади", дейилади баёнотда.

Бош котибнинг сўзларига кўра, шартноманинг кучга кириши ядро портлашлари ва синовларидан омон қолганларга ҳурмат кўрсатишдир.

Маълумот ўрнида, 50 та давлат Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномани (ЯҚТТШ) ратификация қилди ва ҳужжат 2021 йилнинг 22 январида кучга киради.

Аввалроқ Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ ва Франция Ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартноманинг тузилишига қарши чиққан эди.
 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 99
Рейтинг: 2.8
t
×