БМТ Украинадан буғдойни олиб чиқиш йўлларини қидиряпти

Олам

image

БМТ Украинадан Қора денгиз орқали ғалла экспорти бўйича келишувларга эришиш учун барча имкониятларни ишга солишда давом этмоқда, бироқ аниқ тафсилотлар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бу ҳақда кеча, 17 июнь куни бўлиб ўтган брифингда БМТ Бош котиби вакили ўринбосари Фархон Ҳак гапирган.

“Биз музокараларнинг турли томонлари билан доимий алоқадамиз. Бу жараёнга зарар бермаслик ва муваффақиятга эришиш имкониятларини максимал даражада ошириш учун тафсилотларни ошкор эта олмаймиз. Биз қўлимиздан келганини қилишда давом этмоқдамиз. Биз музокараларни хавф остига қўймасдан амалга ошира олсак, ўзгаришларни эълон қиламиз, аммо ҳозирча сукут сақлаймиз”, дейди Ҳак. 

БМТ вакилининг айтишича, Бош котиб Гутерриш ушбу масала бўйича бир қатор мамлакатларнинг юқори мартабали вакиллари билан алоқада бўлиб турибди. 

“Биз баъзи алоқалар ҳақида хабар берамиз, баъзилари эса йўқ”, дея қўшимча қилган Ҳак.

Айни вақтда Украинадаги донни олиб чиқиш учун бир қатор таклифлар илгари суриляпти. Кеча Франция Президенти Эммануэль Макрон Украинанинг Одесса портидан Руминия орқали ғалла экспорт қилиш йўналиши ишлаб чиқилаётганини айтди.

Туркия эса БМТ, Россия ва Украина билан ҳамкорликда Қора денгиз орқали Украинадаги 20 миллион тонна буғдойни безавол олиб чиқиш бўйича Истанбул режаси – “Дон йўлаги” лойиҳасини тақдим этди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг