БМТ Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал қилиш имкониятини бой берди – Лавров
Олам
−
11 Май 2022
8205Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Украинадаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш имкониятини бой берди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Уммон Ташқи сиёсати етакчиси Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий билан музокаралар якунлари бўйича брифингда маълум қилди.
“Афсуски, ушбу ташкилот котибияти, шу жумладан, унинг Бош котиби сиёсий келишувга эришиш имкониятини қўлдан бой берди”, дейди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, етти йил давомида БМТ Киев режимининг Украина шарқидаги келишув бўйича Минск келишувларини маъқуллаган Хавфсизлик кенгашининг 2202-резолюциясининг тўғридан-тўғри саботажига ҳеч қандай муносабат билдирмаган.
9 май куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Москва ва Киевни можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирган эди.
“Биз халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомига мувофиқ келишувларни муҳокама қилиш учун мулоқотга муҳтожмиз. Мен минтақавий ҳамкорларни барқарорлик манфаатлари йўлида ушбу жараённи қўллаб-қувватлашга чақираман”, деган эди Гутерриш.
11 май куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова россиялик ва украиналик музокарачилар ўртасидаги алоқалар давом этаётганини маълум қилди.
Маълумот учун, 7 апрель куни БМТ Бош Ассамблеяси Россиянинг Украинадаги махсус операцияси туфайли Россиянинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасидаги фаолиятини тўхтатувчи резолюцияни қабул қилди. Бош Ассамблеянинг қарори Россия Федерациясини овоз бериш ва Кенгашда нутқ сўзлаш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бунга жавобан Россия ИҲКдаги ваколатларини муддатидан олдин тугатишини эълон қилди. Шундай қилиб, Россия ИҲКда кузатувчи мақомига ўтди, бу унга ўз ишида иштирок этишни давом эттириш, ўз ташаббусларини тақдим этиш ва резолюция лойиҳалари бўйича музокараларда қатнашиш имконини беради.
LiveБарчаси