БМТ Туркияни огоҳлантирди
Олам
−
30 Июнь 2022
16838Сурияга янги ҳарбий амалиётлар керак эмас, мамлакат фуқаролик инфратузилмасига зарбалар бериш халқаро гуманитар ҳуқуқ томонидан қатъиян ман этилган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Сурия бўйича махсус вакили Гейр Педерсен айтиб ўтган.
“Сиёсий йўлни олға силжитишга эътибор қаратиш учун кескинлик ва ҳарбий кучайиш хавфини ушлаб туриш зарур. Биз турли нуқталарда давом этаётган ва ҳатто зўравонлик кучайиб бораётганини кўряпмиз.
Африн ва мамлакат шимоли-шарқида тўқнашувлар, дрон ҳужумлари, отишмалар ва Туркиянинг янги ҳарбий операция ҳақидаги сўнгги эълонлари билан бирга жангларда сезиларли даражада кескинлашув кузатилди”, дейди Педерсен.
БМТ Бош котиби вакилига кўра, Сурияга янги ҳарбий амалиётлар эмас, балки сиёсий ечим ва кўпроқ гуманитар ёрдам керак.
Унинг қайд этишича, "Исроилга тегишли ҳужумлар" тобора кучайиб бормоқда.
“Жорий йилнинги 10 июнь куни Дамашқ халқаро аэропортига берилган зарбалар юзасидан Бош котиб ташвишини яна бир бор таъкидлашга ижозат беринг”, дейди махсус вакил.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Суриядаги янги ҳарбий операцияси мусулмонларнинг 9-12 июль кунларига тўғри келадиган Қурбон ҳайитидан сўнг дарҳол бошланиши мумкинлиги маълум қилинганди.
LiveБарчаси