БМТ суди Киевнинг геноцид бўйича даъвосини кўришга ҳақли эмас – Расмий Москва
Олам
−
05 Октябрь 2022
5917БМТ суди Киевнинг геноцид ҳақидаги конвенция бўйича даъвосини кўриб чиқишга ҳақли эмас – Россия Ташқи ишлар вазирлиги
Россия Халқаро судга унинг юрисдикциясига қарши ёзма эътирозларини юборди. Бу эса, Киевнинг 2022 йил февраль ойида Россия Федерациясига қарши 1948 йилдаги Геноцид жиноятининг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенцияга биноан қўйган даъвоси билан боғлиқ. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“3 октябрь куни Россия Федерацияси Халқаро судга жорий йилнинг февраль ойида Киев томонидан 1948 йилдаги Геноцид жиноятнинг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ мамлакатимизга қўйилган даъвони мазмунан кўриб чиқиш бўйича ўз юрисдикциясига қарши ёзма эътирозларини тақдим этди”, деб хабар берди дипломатик департамент.
Россия Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, “ҳужжатда Киевнинг даъволари ҳақиқатда БМТ Низомига мувофиқ “махсус ҳарбий операция” ўтказишнинг қонунийлигига, шунингдек, ДХР ва ЛХР мақомига эътироз билдириш билан боғлиқлиги аниқ ва бир маънода тушунтирилади, лекин айтилган конвенциянинг бу масалаларга алоқаси йўқ”, дея қўшимча қилди Россия ТИВ.
Россия ТИВ Украина томони Халқаро судга мурожаат қилиш процессуал ҳуқуқини яна суистеъмол қилаётганини таъкидлади.
“Хусусан, 1948 йилдаги конвенция даъво аризаси учун асос қилиб танланди, чунки у Россия ва Украина иштирокидаги ягона халқаро шартнома бўлиб, ушбу судга мурожаат қилишга имкон беради, лекин мажбурий талабни ўз ичига олмайди”, деб таъкидлади Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
LiveБарчаси