БМТ Си Цзиньпин ва Зеленский ўртасидаги телефон суҳбатига изоҳ берди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хитой Россия ва Украина ўртасидаги инқирозни ҳал қилишга ҳисса қўшишда давом этишига умид қилмоқда. Бу ҳақда кеча, 26 апрель куни бўлиб ўтган брифингда Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг телефон орқали мулоқоти ҳақидаги саволга жавоб берар экан, БМТ Бош котиби матбуот котиби ўринбосари Фарҳан Ҳақ айтиб ўтди.

“Биз, албатта, Украина ва Россия ўртасидаги инқирозни ҳал қилишга ҳисса қўшаётган Хавфсизлик Кенгашига аъзо давлатлар, шунингдек, дунёдаги барча муҳим давлатлар иштирокини қўллаб-қувватлаймиз. Умид қиламизки, Хитой бу ишда ёрдам беришда давом этади”, деган Фарҳан Ҳақ.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг Twitter'даги саҳифасида ХХР Раиси билан телефон орқали узоқ ва мазмунли суҳбатлашганини эълон қилган эди. Си Цзиньпин эса Пекин халқаро вазиятдан қатъий назар Киев билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Си Цзиньпин Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг