БМТ Россияга чақириқ билан чиқди

Олам

image

БМТ Бош котиби ўринбосари, қуролсизланиш масалалари бўйича олий вакил Исуми Накамицу Украинага қурол-яроғ етказиб берилиши устидан назоратни кучайтириш, аҳоли гавжум ҳудудларда портловчи қуроллардан фойдаланишга йўл қўймаслик ва Россиянинг энергетика инфратузилмаси объектларини ўққа тутишини тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда БМТ Матбуот хизмати хабар берди. 

“Россиянинг 2022 йил 24 февралда Украинага бостириб кириши ортидан бир қатор давлатлар мудофаа кучлари учун Украинага қурол-яроғ тизимлари ва ўқ-дориларни топширди. Бу маълумот, мен сентябрь ойида таъкидлаганимдек, тегишли ҳукуматлар томонидан кенг эълон қилинган ва очиқ манбаларда мавжуд”, дейди Исуми Накамицу кеча, 9 декабрь куни БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида.  

Накамицудан Украинага ҳалокатли қурол етказилиши бўйича брифинг ўтказиш сўралган. 

Унинг сўзларига кўра, Украинага етказиб беришлар орасида оғир оддий қуроллар, жумладан, жанговар танклар, зирҳли жанговар машиналар, йирик калибрли артиллерия тизимлари, ракета тизимлари, учувчисиз жанговар учиш аппаратлари, шунингдек, ўқотар ва енгил қуроллар бўлган. 

Бош котиб ўринбосарининг таъкидлашича, асосий оддий қурол тизимлари, жумладан, артиллерия-ракета тизимлари Украинага қарши можарода иштирок этаётган нодавлат қуролли гуруҳларга ўтказилгани ҳақида кўплаб мустақил тасдиқланган хабарлар бор. 

Бош котиб ўринбосари можаро зоналарига кенг миқёсда қурол етказиб бериш жиддий ташвиш туғдираётганини, жумладан, назоратсиз тарқалиш эҳтимоли борлигини таъкидлади. 

“Қурол ва ўқ-дориларнинг мумкин бўлган йўналтирилишига қарши чора-тадбирлар можародан кейинги тикланиш ва минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, шунингдек, бошқа минтақаларда можароларнинг олдини олиш учун калит бўлади”, дейди БМТ вакили. 

У қурол-яроғлар оқими устидан назоратни кучайтириш ва ҳарбий техникани ўтказиш ҳисобини юритишга чақириб, халқаро ҳамжамиятда қуролларни узатишда шаффофликни оширишга мўлжалланган БМТнинг оддий қуроллар реестри каби воситалар мавжудлигини эслатди. 

Накамицу ҳалокатли қуроллардан фойдаланишнинг оғир оқибатларини эслатди. 

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси маълумотларига кўра, 24 февралдан бери Украинада 17 181 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ёки яраланган. 

Бу фақат тасдиқланган маълумотлар, ҳақиқий рақамлар бундан ҳам юқори. Уларнинг аксарияти портловчи қуроллардан, жумладан оғир артиллерия, ялпи ракета тизимлари, ракета ва самолётлаардан фойдаланиш натижасида жабрланган. Бундай қуроллардан фойдаланиш фуқаролик инфратузилмасининг вайрон бўлишига олиб келади, бунинг оқибатида сув, газ, иссиқлик ва электр таъминотида узилишлар юзага келади. 


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

154

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг