БМТ Россия ва Эрон устидан текширувни давом эттираётгани айтилди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибияти Эроннинг Украинада фойдаланиш учун Россияга учувчисиз самолётлар етказиб бергани ҳақидаги даъволарни текширишни давом эттирмоқда, натижалар ўз вақтида эълон қилинади. Бу ҳақда кеча, 19 декабрь куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмари А. Дикарло БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини белгиловчи 2231-резолюциясининг ўтаётган йилда бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этаётиб айтиб ўтди. 

“Ҳисобот даврида биз Украина, Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШдан резолюциянинг Б иловасининг 4-бандини бузган ҳолда Эрон томонидан Россияга учувчисиз учиш аппаратларини топширгани бўйича хатлар олдик. Ушбу мактубларда тегишли давлатлар текширув юборишни сўраган. Эроннинг доимий вакили Украинадаги можарода фойдаланиш учун учувчисиз самолётлар етказиб берилишини рад этди. Россия ҳам бу талаблардан жиддий хавотир билдирди”, дейди у. 

Қайд этилишича, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш мавжуд маълумотларни кўриб чиқмоқда ва Хавфсизлик Кенгашига ҳисобот беради.

Шу тариқа, БМТ Украина ва унинг Ғарб иттифоқчилари ташкилотдан талаб қилган дронларнинг келиб чиқиши ҳақидаги саволга ҳозирча жавоб беришдан қочмоқда.

2231-сонли резолюция Бош котибни БМТ Хавфсизлик Кенгашига унинг бажарилиши ҳақида мунтазам равишда ҳисобот бериб туриш мажбуриятини юклайди. АҚШ ва бир қатор Ғарб давлатлари Бош котибнинг санкциялар бузилишини текшириш ваколатига эга эканлигини билдирмоқда. Россия резолюцияда бундай ваколатларнинг автоматик тарзда берилиши кўзда тутилмаганини ва ҳар қандай тергов бўйича қарорни фақат БМТ Хавфсизлик Кенгаши бериши мумкинлигини таъкидламоқда. Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя аввалроқ, агар Украинада Эрон учувчисиз учоқларидан фойдаланилгани бўйича тергов бошлашга қарор қилинса, Россия БМТ котибияти билан муносабатларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 декабрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский Россия янги партиядаги Эрон дронлари билан Украинага ҳужум қилаётганини айтди. Унга кўра, Россия Қуролли кучлари Эрондан 250 дона “Shahed-136” камикадзе-дронларини олган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг