Душман Эроннинг “Shahed-136” дронлари билан ҳужум қиляпти – Зеленский
Олам
−
20 Декабрь 2022
5499Украина Президенти Владимир Зеленский Россия янги партиядаги Эрон дронлари билан Украинага ҳужум қилаётганини айтди. Унга кўра, Россия Қуролли кучлари Эрондан 250 дона “Shahed-136” камикадзе-дронларини олган. Бу ҳақда давлат раҳбари Буюк Британия Бирлашган Экспедиция Кучлари раҳбарлари йиғилиши иштирокчиларига мурожаатида айтиб ўтди.
“Бу тунда Украина яна Эрон дронлари томонидан ҳужумга учради – 34 та “Shahed”. Булар Россиянинг Эрондан олган янги партиясидаги “Shahed”лар. 250 дона – шунча кўп “Shahed” террорчи давлат томонидан қабул қилинган", дейди у.
Президент Украина ҳудудида Россия ракеталари ва Эрон учувчисиз ҳаво воситалари доимий равишда қўлланилаётганини таъкидлади. Унинг уғулашича, энергетика инфратузилмаси объектлари биринчи бўлиб зарар кўрмоқда ва яқинда Россия Федерациясининг оммавий ҳужуми 22 миллион украиналикни электр энергиясисиз қолдирган.
"Умумий, 16 декабрь куни кечқурун 22 миллион 408 минг украиналик электр таъминотидан узилди. Ўн миллиондан ортиқ одам сув ва иссиқлик таъминотида узилиб қолди. Ҳозир ва кўп жиҳатдан бу уруш қачон ва қандай тугаши сизга боғлиқ. Мудофаа кучларимиз қанчалик муваффақиятли бўлса, Россиянинг тажовузкорлиги шунчалик тез барбод бўлади”, дейди Зеленский.
19 декабрь куни Эрон дронларининг инфратузилма объектларига тунги ҳужуми туфайли Киев ва Украинанинг 9 вилоятида электр таъминотида фавқулодда узилишлар юз берган. Энергетика соҳасидаги энг мураккаб вазият мамлакатнинг шарқий, шимолий ва марказий ҳудудларида юз берди.
Қайд этилишича, тунда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари 35 та “Shahed-136” камикадзе дронидан 30 тасини уриб туширган. Руслар Азов денгизининг шарқий қирғоғидан Эронда ишлаб чиқарилган учувчисиз учоқларни учирган.
LiveБарчаси