БМТ Россия Украинанинг 4 ҳудудини эгаллашини тан олмоқчи эмас

Олам

image

Европа Иттифоқи БМТ Бош Ассамблеясининг Россия Донбасс, Херсон ва Запорожье вилоятларини таркибига қўшиб олиши бўйича қарорлари БМТ Низомига тўғри келмаслиги, Россия Федерацияси таркибига янги ҳудудларнинг кириши халқаро нормаларга мувофиқ ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги резолюцияси лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда бугун, 10 октябрь куни “EUobserver” портали ўз қўлига тушган ҳужжат лойиҳасига таяниб хабар берди. 

“Россия Федерациясининг 2022 йил 21 февраль ва 2022 йил 29 сентабрдаги Украинанинг Луганск, Донецк, Херсон ва Запорожье вилоятларининг мақоми тўғрисидаги қарорлари Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини бузади ҳамда БМТ Низомига тўғри келмайди”, дейилади 7 октябрь санасида рўйхатга олинган ҳужжатда.  

Матнда айтилишича, Россиянинг ноқонуний референдумлари ва бу ҳудудларни қўшиб олишга уриниши халқаро ҳуқуққа мувофиқ эмас ва Украинанинг ушбу минтақалари мақомини ўзгартириш учун асос бўла олмайди.

Эслатиб ўтамиз, 23-27 сентябрь кунлари Запорожье вилоятининг босиб олинган ҳудудида, шунингдек, тан олинмаган ДХР ва ЛХР ҳамда босиб олинган Херсон вилоятида “Россияга қўшилиш бўйича бир томонлама референдумлар” ўтказилди. Запорожье вилоятида протоколларнинг 100 фоизини қайта ишлаш натижаларига кўра, қўшилиш тарафдори 93,11 фоиз, Херсон вилоятида – 87,05 фоиз, ДХРда – 99,23 фоиз, ЛХРда – 98,42 фоиз.

Референдум натижаларини халқаро ташкилотлар, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, НАТО каби тузилмалар тан олмади ва уни ноқонуний деб атади.

30 сентябрь куни эса Путин Украинанинг Донбасс минтақасидаги тан олинмаган Луганск ва Донецк халқ республикалари ҳамда Херсон ва Запорожье вилоятларини Россияга қўшиб олиш, аннексия қилиш ҳақидаги шартномаларни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг