БМТ Путиннинг қарорини олқишлади
Олам
−
06 Январь 2023 15838 1 дақиқа
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Россиянинг православ Рождество байрамларида Украинадаги барча ҳарбий алоқа чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий қилганини олқишлайди. Бу ҳақда Бош котибнинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик маълум қилди.
“Рождество ҳам руслар, ҳам украиналиклар учун муқаддас даврдир. Ушбу муқаддас вақтни барча жанговар ҳаракатлар тўхтатилиши билан нишонлаш имконияти ҳар доим Бош котиб томонидан олқишланади”, дейди Дюжаррик матбуот брифингида.
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Мудофаа вазири Сергей Шойгуга 6 январь куни Москва вақти билан соат 12:00 дан 7 январь куни соат 24:00 га қадар Украинадаги барча ўзаро тўқнашув чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишни буюрди. У Украинани ҳам Рождество байрамида ўт очишни тўхтатишга чақирган.
Live
Барчаси