БМТ Путинга ажойиб “совға” тайёрлади. Қозоғистон ва Хитой бунга қарши чиқяпти

Олам

image

Бугун, 7 октябрь куни – Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг 70 ёшни қаршилаганига БМТ ажойиб совға тайёрлади. Женевада бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши йиғилишида Россия Федерациясидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият бўйича маъруза тайёрлайдиган махсус маърузачи тайинлашга қарор қилинди. Тегишли резолюцияни 17 давлат ёқлаб овоз берди, олти давлат қарши, 24 давлат бетараф қолди. 

Германиянинг кенгашдаги доимий вакили Катарина Шташбу ҳаракатни анчадан буён кечиктирилган деб атади. 

"Россия узоқ вақтдан бери ўз уйида инсон ҳуқуқларини оёқ ости қилмоқда. Энди қурбонлар, нодавлат ташкилотлар ва мухолифат ниҳоят яна овозга эга бўлади", дейди у. 

Инсоннинг асосий ҳуқуқларини кафолатлаш

Қарийб 25 Ғарб давлати ташаббуси билан қабул қилинган резолюцияда Россияда сўз ва йиғилиш эркинлиги чекланиши, журналистлар, ҳуқуқшунослар ва мухолифат вакилларининг қўрқитилиши, ҳукумат танқидчиларининг судсиз ўлдирилиши, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши ва адолатли суднинг йўқлигидан чуқур хавотир билдирилган. Ҳужжат Россияни инсоннинг асосий ҳуқуқлари, жумладан, сўз эркинлигини кафолатлашга чақиради. 

Россия бўйича ҳали тайинланмаган махсус маърузачи бир йилдан сўнг Россия Федерациясидаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни ўрганади ва БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига хулоса ва тавсиялар беради. Боливия, Хитой, Эритрея, Қозоғистон, Куба ва Венесуэла бу резолюцияга қарши овоз берди. Россия ҳозирда 47 давлатдан иборат БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо эмас. 

Шунга қарамай, Россиянинг доимий вакили йиғилишда қатнашди ва кенгаш томонидан қабул қилинган резолюцияни қоралади. Унинг фикрича, ушбу резолюция ташаббускори бўлган мамлакатларда ирқчилик ва полиция зўравонлигини текшириш тўғрироқ бўлади. Хитой кенгаш томонидан қабул қилинган ҳужжатни рад этиб, уни давлатнинг ички ишларига аралашиш деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

2373

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг