БМТ пандемиядан сўнг туризм қачон тикланишини маълум қилди
Олам
−
19 май 2021 5809 1 дақиқа
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош котиби Зураб Пололикашвили коронавирус пандемиясидан сўнг туризмнинг тикланиш вақтини башорат қилди.
Унинг сўзларига кўра, молиявий зарарни қоплаш тўрт йилга чўзилиши мумкин.
Унинг таъкидлашича, ўтган йилда халқаро туристик саёҳатлар сони 74 фоизга камайган. Карантин чекловлари туфайли халқаро туристик оқим 2019 йилга нисбатан бир миллиард саёҳатга камайган.
Пололикашвилига кўра, эпидемия, шунингдек, туризм соҳасида фаолият юритувчи 100 дан 120 миллионгача кишини иш жойларидан маҳрум қилган.
Пололикашвилининг таъкидлашича, коронавируснинг таъсири жорий йилда ҳам давом этмоқда, чунки янги штаммларнинг кашф этилиши бутун дунёда янги чекловларни жорий этишга туртки беради.
БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг маълумотларига кўра, 2021 йилда сайёҳлар сони 22-55 фоизга кўпайиши кутилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август