БМТ пандемия сабаб қанча давлатда очарчилик кузатилишини маълум қилди

Олам

image

Агар коронавирус пандемияси фонида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмаса, оммавий очлик дунёга таҳдид солади. Бунда 30 га яқин мамлакатда қаттиқ очарчилик кузатилиши эҳтимоли катта. Бу ҳақда, кеча 21 апрель куни БМТ қошидаги Жаҳон озиқ-овқат дастурининг ижрочи директори Девид Бизли маълум қилди.

“Оммавий очлик бўлмаётган бўлса-да, аммо ҳозир озиқ-овқат билан таъминланиш, молия ва савдодаги узилишларга қарши чоралар кўриш зарур. Акс ҳолда, бир неча ой ичида баъзи мамлакатларда қаттиқ очарчилик юзага келиши мумкин“, дейди Девид Бизли.

Маълумотларга кўра, можаровий ҳудудларда яшовчи миллионлаб одамлар очлик ёқасида турибди. Ҳар куни 821 миллион киши сурункали очликдан азоб чекмоқда, яна 135 миллион киши очлик хавфи остида яшамоқда.

“Энг ёмон вазиятда 30 га яқин мамлакатда очарчилик юзага келади“, дейди Бизли.

Унинг қўшимча қилишича, пандемиясиз ҳам ўнлаб мамлакатда миллионлаб одам аллақачон очликдан азият чекмоқда. Булар асосан ҳарбий можаролар бўлаётган давлатлардир.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан боғлиқ 2 580 729 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 693 093 нафари соғайган, 178 371 нафари эса вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Падемия Очарчилик

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг