БМТ огоҳлантирди: инсоният хавф остида!
Олам
−
26 Октябрь 2021
221982020 йилда карбонат ангидрид (CО2) концентрацияси миллионнинг 413,2 қисмга ёки саноат пайдо бўлишидан олдинги ҳолатдан 149 фоизга кўп бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълум қилган.
Метан концентрацияси 1750 йилга қараганда кўп, яъни 262 фоизни, азот оксиди (N2О) эса 123 фоизни ташкил қилган. Бу дегани 1750 йилдан бошлаб инсоният Ердаги табиий мувозанатни бузишни бошлаган.
Жаҳон метеорология ташкилотининг экспертларининг таъкидлашича, коронавирус сабаб юзага келган иқтисодий инқироз туфайли янги эмиссияларнинг вақтинча қисқариши атмосферадаги иссиқхона газлари концентрациясига ва уларнинг ўсиш суръатларига сезиларли таъсир кўрсатмаган.
Карбонат ангидрид молекулаларининг узоқ умр кўриш муддатини ҳисобга олсак, эмиссиялар кескин нолга тушиб қолган тақдирда ҳам, ҳозирги ҳарорат даражаси яна бир неча ўн йиллар давомида сақланиб қолади.
Иссиқхона газлари концентрациясининг ортиши глобал исиш билан бирга экстремал об-ҳаво ҳодисалари, жумладан, юқори иссиқлик, кучли ёғингарчилик, музларнинг эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши ва океанларнинг кислоталанишини ҳам оширади. Буларнинг барчаси, албатта, кенг кўламли салбий ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келади.
Бугунги кунда инсон фаолияти натижасида чиқариладиган умумий карбонад ангидриднинг тахминан ярми атмосферада қолмоқда. Қолган ярмини океанлар ва қуруқлик экотизимлари “ютиб юборади”.
Жаҳон метеорология ташкилотининг янги ҳисоботи муаллифлари келажакда океанлар ва қуруқлик экотизимларининг иссиқхона газларини ўзига сингдира олмаслиги ва ҳароратнинг кескин кўтарилишига қарши тура олмаслиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Маълум қилинишича, 1990 йилдан 2020 йилгача узоқ умр кўрадиган иссиқхона газларининг иқлимга радиациявий таъсири 47 фоизга ошган, карбонад ангидриднинг таъсири эса 80 фоизни ташкил этган.
LiveБарчаси