БМТ Ливияда сулҳни кузатиш бўйича миссия ташкил қилди

Олам 991
image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Ливияда сулҳга риоя этилишини назорат қилиш учун махсус миссия ташкил этди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар бермоқда.

Аввалроқ, БМТ Бош котиби Антонио Гутеррес Ливиядаги БМТни қўллаб-қувватлаш миссияси учун 60 кишидан кўп бўлмаган мониторинг механизмини яратишни таклиф қилган эди. Гуруҳни Ливиянинг Сирт шаҳрида жойлаштириш режалаштирилган.

Гуруҳ “беш плюс беш” ҳарбий қўмитаси томонидан ўрнатилган сулҳ битимини назорат қилиш учун ягона жавобгар бўлади.

Миссия ходимлари қуролланмайди ва ҳарбий форма киймайди. Улар БМТ ходимлари эканликларини кўрсатадиган форма кийишади.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 2.9
t
×