БМТ Ливияда сулҳни кузатиш бўйича миссия ташкил қилди
World
−
17 April 2021 2567 1 minute
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Ливияда сулҳга риоя этилишини назорат қилиш учун махсус миссия ташкил этди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар бермоқда.
Аввалроқ, БМТ Бош котиби Антонио Гутеррес Ливиядаги БМТни қўллаб-қувватлаш миссияси учун 60 кишидан кўп бўлмаган мониторинг механизмини яратишни таклиф қилган эди. Гуруҳни Ливиянинг Сирт шаҳрида жойлаштириш режалаштирилган.
Гуруҳ “беш плюс беш” ҳарбий қўмитаси томонидан ўрнатилган сулҳ битимини назорат қилиш учун ягона жавобгар бўлади.
Миссия ходимлари қуролланмайди ва ҳарбий форма киймайди. Улар БМТ ходимлари эканликларини кўрсатадиган форма кийишади.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August