БМТ ХК Россиянинг Украина ва АҚШга қарши резолюциясини қабул қилмади

Олам 2744
image

Кеча, 2 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик кенгаши (ХК) Украинадаги Америка биологик лабораториялари фаолиятини текшириш учун Хавфсизлик кенгаши комиссиясини тузишни назарда тутувчи Россия резолюцияси лойиҳасини қабул қилмади. 

Ҳужжатни Россия ва Хитой ёқлаб, Британия, АҚШ ва Фрация эса қарши овоз берди. Хавфсизлик кенгашининг қолган аъзолари – Албания, Габон, Гана, Ҳиндистон, Ирландия, Кения, Мексика, Норвегия ва Бирлашган Араб Амирликлари бетараф қолди. 

Ҳужжатда БМТ Хавфсизлик Кенгашига Украина ҳудудида бактериологик ва заҳарли қуролларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш ва тўплашни тақиқлаш ҳамда биологик лабораториялар фаолияти доирасида уларни йўқ қилиш тўғрисидаги конвенция бўйича мажбуриятларга риоя қилиш тўғрисидаги Россия шикоятида АҚШ ва Украинага қўйилган даъволарни текшириш, шунингдек, 2022 йил 30 ноябрга қадар тавсиялар билан кенгашга ҳисобот тақдим этиш ва 28 ноябрдан 16 декабргача Женевада бўлиб ўтиши режалаштирилган Тўққизинчи кўриб чиқиш конференцияси давомидаги текширув натижалари тўғрисида конвенция иштирокчи-давлатларини хабардор қилиш бўйича ХКнинг барча аъзоларидан иборат комиссия тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш таклиф қилинган.

Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянскийнинг сўзларига кўра, Ғарб делегациялари резолюция лойиҳаси бўйича музокаралар жараёнига ҳақиқатда саботаж қилган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 3
t
×