БМТ хавотирда!

Олам

image
0:00
0:00
download

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунёда ядро қуролидан фойдаланиш хавфи ошиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг ўринбосари ва қуролсизланиш масалалари бўйича олий вакили Изуми Накамицу Карнеги фондининг видеоконференциясида айтиб ўтди. 

Унинг сўзларига кўра, ядро қуролини қасддан ёки нотўғри ҳисоблаш йўли билан ишлатиш хавфи Совуқ урушдан кейинги энг юқори натижани кўрсатмоқда.

Накамицунинг таъкидлашича, БМТ ушбу вазиятдан хавотирда. Мавжуд вазиятнинг сабаблари қаторида Накамицу кўп қутбли ядровий тартибни қуриш, минтақавий кескинлик ва қуролланиш пойгасини санаб ўтди. 

"Биз дипломатик мулоқот етишмовчилигига, шаффофликнинг пасайишига гувоҳ бўляпмиз. Қуролларни назорат қилиш режими қулаяпти", дея қўшимча қилди у. 

Қайд қилинишича, июнь ойининг бошида БМТ бош котиби Россия ва АҚШнинг ядровий қуролларини қисқартириш тўғрисида келишиб олишга чақирган. 

"Мен икки мамлакатни ҳам ядровий қуролларини қисқартириш бўйича музокаралар олиб бориш ва пайдо бўлаётган муаммоларга ечим топиш учун янги келишувларни ишлаб чиқишга чақираман", деган БМТ бош котиби. 

Эслатиб ўтамиз, Стокгольм тинчлик тадқиқотлари институти (SIPRI) 2021 йил бошига келиб бутун дунёда жанговар каллаклар кўпайгани ҳақида хабар берган эди.  

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, бутун дунёда ядро қуролига эга мамлакатлар ушбу турдаги қуролга 2020 йилда 76,6 миллиард доллар сарфлаган. Агар ҳисоблайдиган бўлсак, ушбу мамлакатлар ядро қуроли учун ҳар дақиқада 137 666 доллар сарфлаган.

 

Диёра Абдураҳмонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

292

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made