БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроилни халқаро гуманитар қонунларга риоя қилишга чақирди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши аъзолари босиб олинган Ғарбий Соҳилда зўравонлик оқибатида тинч аҳолининг ўлимидан афсусда эканликларини билдириб, томонларни босиқликка чақирди. Бирлашган Араб Амирликларининг БМТдаги доимий вакили Лана Нусейбе БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари номидан матбуотга баёнот берди.

Унинг таъкидлашича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари БАА, Франция ва Хитойнинг илтимосига биноан 23 июнь куни ёпиқ йиғилиш ўтказган. Учрашувда Ғарбий Соҳилдаги зўравонлик масалалари муҳокама қилинган.

Нусейбенинг қайд этишича, аъзолар халқаро гуманитар ҳуқуқни қўллаш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, йиғилиш иштирокчилари Исроил ва Фаластин ҳукумати терроризмга қарши курашиши ва уни қоралаши кераклигини урғулаган, шунингдек, зўравонлик айбдорларини жазолаш талаблари ҳам янграган.

"Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар томонларни ўзини тутишга ҳамда кескинликни камайтириш ва осойишталикни тиклаш учун бир томонлама ҳаракатлардан тийилишга чақиради", дейди Нусейбе.

Унинг қўшимча қилишича, БМТ Хавфсизлик Кенгаши босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги вазиятни кузатишда давом этади.

Маълумот учун, шу ойда Исроил хавфсизлик кучлари Ғарбий Соҳилдаги Женин шаҳрига навбатдаги рейд давомида 3 нафар маҳаллий аҳолини ўлдирган, яна 29 киши яраланган. Маҳаллий манбаларга кўра, рейд давомида бир қатор уйларнинг томларида снайперлар навбатчилик қилган. Маҳаллий фаластинликлар ва исроиллик ҳарбийлар ўртасида тўқнашувлар юз берган. Намойишчиларга қарши жонли ўқлар, кўзни ёшлантирувчи газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил БМТ Хавфсизлик Кенгаши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made