БМТ “Катта бешлик”ига ветони асослаш мажбурияти юкланди
Олам
−
27 Апрель 2022
9322Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси кеча, 26 апрель куни Хавфсизлик Кенгашининг беш нафар доимий аъзоси вето ҳуқуқидан фойдаланган тақдирда, буни қарорни исботлашни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди.
“Ҳужжат консенсус йўли билан, яъни овоз беришсиз қабул қилинди”, деган БМТ Бош Ассамблеяси раиси Абдулла Шаҳид.
Таъкидланишича, резолюция БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари бўлган Россия, Хитой, АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг вето ҳуқуқини бекор қилмайди ёки чекламайди. Шу билан бирга, ҳужжатга мувофиқ, Хавфсизлик Кенгашида вето ҳуқуқи доимий аъзолардан бирортаси томонидан амалга оширилган тақдирда, вето қўйилган масала бўйича 10 иш куни ичида Бош Ассамблея йиғилиши чақирилади.
Лихтенштейн томонидан илгари сурилган ташаббус БМТ Бош Ассамблеясига тақдим этилишидан олдин ҳам юзга яқин давлат, жумладан АҚШ, Буюк Британия ва Франция томонидан қўллаб-қувватланган.
Лихтенштейннинг БМТдаги доимий вакили Кристиан Венавейзернинг айтишича, бу чора “вето ҳуқуқига эга бўлмаган ва Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлмаган барча шахсларнинг халқаро тинчлик ва хавфсизлик масалалари бўйича овози эшитилишини таъминлашга қаратилган”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь