БМТ Исроилнинг фаластинлик аёлларга нисбатан зўравонлигини қоралади
Олам
−
29 Февраль
6253Ғазо секторидаги фаластинлик аёллар Исроил кучлари томонидан ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи муносабатга дучор бўлмоқда, дейди БМТнинг аёллар ва қизларга нисбатан зўравонлик бўйича махсус маърузачиси Реэм Алсалем “Анадолу” нашрига.
Унинг сўзларига кўра, Ғазо секторида 7 октябрдан бери давом этаётган воқеалар минглаб аёллар ва болаларга таъсир қилган.
“30 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, уларнинг 70 фоизи аёллар ва болалар. Бу геноцид давом этишига йўл қўйиб бўлмайди. Фаластинлик аёллар ва болалар инсониятга қарши даҳшатли жиноятлар қурбони бўлмоқда”, дейди Алсалем.
“Ғазо секторида хотинлар эрларидан айрилмоқда, ҳар соатда икки она ўлмоқда, сон-саноқсиз болалар етим қолмоқда. Гуманитар ёрдам етказилиши тўсилгани сабаб, одамлар оч қолмоқда. Ҳомиладор аёллар бомба ва тиббий ёрдамнинг етишмаслиги шароитида, кўпинча қийин шароитда туғишга мажбур бўлади ", дея давом этди у.
Алсалемнинг айтишича, фаластинлик болали аёлларнинг судсиз ва очиқ қатл этилгани, шунингдек, уларнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши, ғойиб бўлиши ва Ғарбий Соҳил ёки Исроилдаги қамоқхоналарга ўтказилиши ҳақида ишончли хабарлар бор.
БМТ вакили 2023 йил 7 октябрдан 31 декабрга қадар ҳибсга олинган 3 минг ғазоликдан 200 нафарга яқини аёллар ва қизлар эканлигини таъкидлади. Шунингдек, бу даврда Ғарбий Соҳилда ҳибсга олинган 3700 нафар фаластинликдан 147 нафари аёллар ва 245 нафари вояга етмаганлардир.
БМТ сўзловчиси Ғазо секторидаги аёллар ҳам жинсий зўравонлик таҳдидига дучор бўлишидан огоҳлантирди.
“Биз фаластинлик аёлларнинг ечинтирилгани ва ҳақоратли вазиятларда суратга олингани ҳақидаги хабарлардан даҳшатга тушдик. Бу суратлар исроиллик аскарлар орасида ва интернетда тарқалмоқда. Бу уруш қонунларини очиқдан очиқ бузишдир”, деган у.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15