БМТ инсониятга хавф солаётган бош таҳдидни маълум қилди

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг фикрича, янги коронавирус инфекцияси айни вақтда дунёдаги хавфсизликка асосий таҳдид ҳисобланади. Бу ҳақда Бош котиб Бош Ассамблея йиғилишида айтиб ўтган.

“COVID-19 пандемияси бу – ҳаётимиздаги ҳеч бир инқирозга ўхшамайдиган инқироз ва бу йил Бош Ассамблея сессияси ҳам бошқаларига ўхшамайидан бўлади”, деган Бош котиб.

Антониу Гутерриш пандемия қурбонлари тез орада миллион нафарга етишини таъкидлаб, вакцинага умид қилиш тўғри эмаслигини, у инқирознинг йўлини тўсолмаслигини қўшимча қилган.

Шу билан бирга, Бош котиб эпидемия билан курашда ёрдам берадиган воситалар рўйхатини кенгайтиришга чақирди.

Гутерришнинг сўзларига кўра, шу сабабдан у 22 сентябрь куни халқаро ҳамжамиятни йил охиригача умумий ўт очишни тўхтатиш режимини ўрнатишга чақирмоқчи.

Маълумот учун, бу йил БМТ Бош Ассамблеяси сессияси коронавирус пандемияси сабаб видеоконференцалоқа шаклида ўтказиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ пандемия

Баҳолаганлар

448

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг