БМТ Илон Маскга хавотирга тўла очиқ хат йўллади

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Турк Twitter'нинг янги эгаси Илон Маскга очиқ хат йўллаб, платформа бошқарувида инсон ҳуқуқлари марказий ўринда туриши кераклигини айтди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан йўлланган очиқ хат амалиётда камёб ҳодиса бўлиб, ташкилот одатда компанияларга очиқ шаклда эмас, балки тўғридан-тўғри мурожаат қилади. Агар жиддий қарама-қаршиликлар мавжуд бўлса, компания рўйхатдан ўтган мамлакат ҳукуматини ҳам ишга жалб қилади.

Волкер Турк Twitter'нинг янги раҳбариятини нотўғри маълумот тарқатишдан эҳтиёт бўлишга чақирган ва фойдаланувчиларга тегишли шахсий маълумотларнинг махфийлигини ҳимоя қилиш муҳимлигини таъкидлаган.

“Twitter бизнинг мулоқот жараёнимизни ўзгартирган глобал инқилобнинг бир бўлаги. Аммо, мен, эндиликда умумий рақамли макондаги Twitter'нинг ролидан хавотирдаман. Мухтасар қилиб айтганда, инсон ҳуқуқлари сизнинг раҳбарлигингиздаги Twitter бошқарувининг эътибор марказида эканлигига ишонч ҳосил қилишингизни сўрайман”, деган у.

Маск ижтимоий тармоқлардаги контентни модерация қилиш унинг қўл остида ҳам давом этишини ваъда қилган бўлсада, Twitter энди нафратга йўғирилган твитларини одатдагидек блокламайди, деган хавотирлар бор. Бундай фикр юзага келишига Маск, Дональд  Трампнинг аккаунтини блокдан чиқариш нияти борлиги ва тармоқни эркинроқ платформага айлантиришни мўлжаллагани ҳақида бир неча бор гапиргани сабаб бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Twitter Илон Маск томонидан сотиб олинганидан буён, турли бўлимлардаги 8000 га яқин ходимларнинг ярми ишдан бўшатилган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 28 октябрь куни америкалик тадбиркор Илон Маск Twitter'ни 44 миллиард долларга сотиб олган эди


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Twitter Илон Маск

Баҳолаганлар

365

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг