БМТ фаоллашган КХДР бўйича йиғилиш ўтказади

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши бугун, 26 май куни КХДР бўйича йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда ташкилотнинг кеча, 25 май куни тарқатилган дастурида айтилади. 

Америка маъмурияти вакилига таяниб хабар берилишича, АҚШнинг Пхеньянга қарши санкцияларни кучайтиришни назарда тутувчи резолюция лойиҳасига овоз бериш кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 май куни Шимолий Корея Япон денгизига учта баллистик ракета учирди. Жанубий Корея ҳарбийларига кўра, улардан бири қитъалараро, қолган иккитаси эса қисқа масофали баллистик ракеталар бўлган. Шу билан бирга, битта қисқа масофали ракетанинг учирилиши муваффақиятсиз тугаган. Пхеньяннинг синовларига жавобан Жанубий Корея ва Америка Япон денгизи томон иккита ракета учирди. 


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ КХДР

Баҳолаганлар

234

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг