БМТ Бош котиби дунёдаги тинчлик рамзи бўлган давлатни айтди

Олам 40223
image
-

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Мўғулистонга ташрифи чоғида ташкилот бу давлат билан тўлиқ бирдамлигини эълон қилди ва уни “муаммоли сайёрада тинчлик рамзи” деб атади. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ахборот портали хабар бермоқда.

Бош котиб Улан-Баторда Мўғулистон Ташқи ишлар вазири Батцецег Батмунх билан учрашган, сўнгра матбуот анжуманида журналистлар билан суҳбатлашган.

“Драматик геосиёсий қарама-қаршиликлар ва кенг кўламли можаролар ҳукм сураётган дунёда Мўғулистон ядро қуролидан холи ҳудуд сифатида кўплаб бошқа давлатлар учун намунадир”, дейди Гутерриш.

БМТ раҳбари, шунингдек, сўнгги олтмиш йил ичида Мўғулистон ташкилот фаолиятига тобора салмоқли ҳисса қўшаётганини айтди. Унинг Мўғулистонга ташрифи Жануби-Шарқий Осиёга иш сафари доирасида режалаштирилган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1593
Рейтинг: 3
t
×