БМТ барча гуманитар ташкилотларни Ғазога ёрдам беришга чақирди
Олам
−
22 Февраль
2762Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизими ичидаги ва ташқарисидаги барча йирик гуманитар ташкилотларни ўзида бирлаштирган Идоралараро доимий қўмита қамалда қолган Ғазо аҳолисига ёрдам беришга чақирди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Идоралараро доимий қўмита 2023 йил 7 октябрда Ғазо секторига Исроил ҳужумлари бошланганидан бери анклавда ўн минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлганига эътибор қаратган. Ёзма баёнотга кўра, эксклав аҳолиси озиқ-овқат, ичимлик суви, дори-дармон ва ёқилғининг кескин танқислигини бошдан кечирмоқда.
Маълум бўлишича, эксклавдаги соғлиқни сақлаш тизими қулаш арафасида, айни пайтда 36 шифохонадан фақат 12 таси базўр ишлаяпти.
Ҳисоботда айтилишича, Ғазо секторида юқумли касалликлар тарқалмоқда, Исроил ҳужумлари оқибатида муҳим инфратузилма вайрон бўлган. Ишлаб чиқариш тўхтаган. Ҳар куни бир миллион бола жароҳат олади.
“Ғазода бирорта ҳам хавфсиз жой йўқ, гуманитар ходимлар ҳам катта хавф остида. Биз инсонпарварлик ёрдами тизимини сақлаб қолишга чақирамиз”, дейилади баёнотда.
Унга кўра, Ғазо секторида зудлик билан гуманитар ўт очишни тўхтатиш, тинч аҳоли ва инфратузилмани ҳимоя қилишни таъминлаш, маҳбусларни озод қилиш, барча назорат пунктлари орқали инсонпарварлик ёрдамини киритиш, гуманитар ёрдам тарқатаётганларга хавфсизлик кафолатларини бериш, самарали огоҳлантириш тизимини яратиш, Фаластинлик қочқинларга ёрдам агентлигини маблағ билан таъминлаш ва БМТ ҳамда бошқа нодавлат ташкилотларга қарши туҳмат кампанияларини тўхтатиш керак.
Баёнотда, шунингдек, дунё етакчилари ҳозиргидан ҳам даҳшатли тус олиши мумкин бўлган фалокатнинг олдини олишга чақирилган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь