БМТ Афғонистон тўлиқ таназзулга учрашидан огоҳлантирди
Олам
−
11 Сентябрь 2021
6473Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистон тўлиқ таназзулга учраш хавфи остида турганидан огоҳлантирди. БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Дебора Лайонс Хавфсизлик Кенгашига Афғонистон иқтисодиёти ва ижтимоий тартибининг тўлиқ қулашига йўл қўймаслик учун мамлакатга пул киритиш йўлини топиш кераклигини маълум қилган.
Дебора Лайонсга кўра, Афғонистон инқироз бўронига дуч келган. Натижада пул қадрсизланган, озиқ-овқат ва ёнилғи нархи кескин кўтарилган, банкларда нақд пул етишмовчилиги бошланган. Ҳукуматда ойлик маошни тўлашга ҳам пул қолмаган.
Қайд этиш керакки, толиблар қулатган Афғонистон ҳукуматининг 75 фоиз харажатини АҚШ бошлиқ донор давлатлар тўлаб келган.
“Al Jazeera” телеканали Афғонистон Марказий банкининг 10 миллиард доллар атрофидаги актифлари хорижий банкларда “музлатиб қўйилгани” ҳақида ёзган. Бу пуллар толибларга босим ўтказишнинг асосий ричаги сифатида кўрилмоқда.
Халқаро валюта жамғармаси ҳам Афғонистоннинг фавқулодда вазиятларда фойдаланиши мумкин бўлган 440 млн доллар пули толибларга ўтмаслиги учун “музатиб қўйди”.
LiveБарчаси