Афғонистоннинг Америка банкларидаги миллиардлари “музлатиб” қўйилди
Олам
−
18 Август 2021
9420АҚШ маъмурияти Америка банкларидаги Афғонистон ҳукуматининг давлат захираларини “Толибон” ҳаракати вакилларига ўтиб кетмаслиги учун музлатиб қўйди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, гап миллиард долларлар ҳақида кетмоқда. Ушбу давлат захираларини музлатиб қўйиш ҳақидаги қарор АҚШ Ғазначилик котиби томонидан қабул қилинган бўлиб, уни муҳокама қилишда Давлат департаменти ҳам иштирок этган.
Америка маъмуриятига кўра, АҚШ Марказий банкидаги Афғонистон ҳукуматининг активлари “Толибон”га берилмайди.
Валюта жамғармасининг маълум қилишича, жорий йилнинг апрель ойи охирида Марказий банкда Афғонистоннинг ялпи захиралари 9,4 миллиард долларни ташкил қилган.
Маълумот ўрнида, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Улар эса бир вақтлар мавжуд бўлган Афғонистон Ислом Амирлигини қайта тузмоқчи. Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди.
LiveБарчаси