БМТ афғон ваколатхонасини “Толибон”га топширишдан бош тортди – ОАВ
Олам
−
23 Ноябрь 2024 2940 1 дақиқа
Жорий йилнинг 20 ноябрь куни бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аккредитация қўмитасининг йиғилишида кетма-кет 4-йил Афғонистон доимий вакили ўриндиғига эгалик қилиш масаласи кейинга қолдирилди. Бу ҳақда “Sputnik” хабар берди.
Қайд этилишича, маълумот ҳанузгача норасмий бўлиб, қўмитанинг ўзи одатда бу ҳақда декабрь ойи ўрталарида хабар беради. Ҳозирда ушбу лавозим учун кураш Афғонистоннинг БМТдаги амалдаги муваққат ишлар вакили Носир Аҳмад Фаик ва “Толибон” номзоди Доҳадаги сиёсий идорани бошқараётган Муҳаммад Суҳайл Шахин ўртасида кечмоқда.
Маълумот учун, Афғонистон БМТга расман 1946 йилда аъзо бўлган. Мамлакатда “Толибон” ҳукмронлик қилаётган даврдан, яъни 2021 йилдан бери Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Толибон”нинг Афғонистонни ташкилот аъзолигига қўшиш таклифини уч марта рад этган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Толибон” муваққат ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган Афғонистондаги аёллар аҳволи ҳақидаги ҳисоботни ҳақиқий эмас ва пропагандага асосланган деб топганди.
Муҳаммад Ҳодиев
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март