Блинкен яна Исроилга бормоқчи
Олам
−
01 Ноябрь 2023
4015АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 3 ноябрь куни Исроилга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” АҚШ Давлат департаменти вакилига таяниб хабар берди.
Агентликка кўра, Блинкен ҳукумат аъзолари билан учрашиш учун жума куни Исроилга етиб бориш ниятида.
“Шундан сўнг, АҚШ Давлат котиби минтақадаги айрим мамлакатларга ташриф буюришни режалаштирмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Яқин Шарқ бўйлаб сафарини Исроилдан бошлаб, Иордания, Қатар, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Мисрга ҳам борган ва шу давлатларнинг расмийлари билан Исроил-Фаластин масаласини муҳокама қилганди. Араб давлатларига қилган сафаридан сўнг, Энтони Блинкен 16 октябрь куни Исроилга қайтиб борган.
Шунингдек, АҚШ Президенти Жо Байден ҳам жорий йилнинг 18 октябрь куни Исроилга борганди.