Блинкен Лавров раислигидаги БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишига келмади
Олам
−
24 Апрель 2023 14863 1 дақиқа
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Ғарб давлатлари Ташқи ишлар вазирлари Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров раислигида ўтаётган БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этмаяпти. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Айтилишича, учрашувда АҚШдан БМТдаги доимий вакил Линда Томас-Гринфилд лиштирок этмоқда. Буюк Британия ва Франциядан ҳам БМТдаги доимий вакиллар қатнашмоқда.
Шунингдек, йиғилишда БАА Давлат вазири Халифа Шохин ал-Марар, Габон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Эрман Иммонго, Гана Ташқи ишлар ва минтақавий интеграция вазири ўринбосари Томас Мбомба, Куба Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Херардо Пеналвер Портал иштирок этмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь