Блинкен Исроилга келди

Олам

image

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен бугун, 30 январь куни Исроилга келди. Бу ҳақда “Reuters“ нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Америка дипломатияси раҳбари Қуддусга бориши ва у ерда Исроил Бош вазири Бенямин Нетаньяху билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Сўнгра уни Исроил президенти Ицхак Герцог ҳам қабул қилади. Учрашувларнинг асосий мавзуси Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш йўлларини излаш бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, Блинкен Тель-Авивга жўнаб кетиш олдидан журналистларга берган интервьюсида вазият жуда оғирлигини, кўп ойлар давомида зўравонлик кучайиб бораётганини ва бу кўпчиликка таъсир қилганини айтган.

“Биз томонларни вазиятни тинчлантириш, кескинликни юмшатиш учун қадамлар ташлашга ундаймиз”, деди Давлат котиби Блинкен.

Маълумот учун, Блинкеннинг 29-31 январь кунларига мўлжалланган Яқин Шарқ сафарини Мисрдан бошлаган эди. Эндиликда у Исроилдан кейин Ғарбий Қирғоққа ҳам ташриф буюришни ва у ерда Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашишни режалаштирган. Америка дипломатияси раҳбари фаластинликлар ва исроилликлар билан минтақадаги кескинликни камайтиришга ёрдам берадиган музокаралар олиб бориш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қуддусда вазият чигаллашиб, теракт содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг