Блинкен Эрдўған билан учрашгани Туркияга келди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 20 февраль куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкенни қабул қилди. Бу ҳақда Туркия Президенти идораси хабар берди.  

“Қабул пойтахтнинг “Эсенбўға” аеропортининг оммавий ахборот воситалари учун ёпиқ катта фахрий залида бўлиб ўтмоқда”, дейди манба. 

Бугун эрталаб республикага илк ташрифи чоғида Блинкен Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан музокаралар ўтказди. Уларда республикадаги зилзилалар оқибатларини бартараф этиш, Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш ҳақидаги аризалари, Украинадаги можаро ва икки томонлама масалалар муҳокама қилинган. 

Кеча, 19 февраль куни Блинкен АҚШ ҳарбийлари хизмат қилаётган Адана вилоятидаги Инcирлик ҳаво базасига етиб келди. ТИВдаги манбанинг маълум қилишича, ўша куни Чавушўғли ва Блинкен Туркия жануби-шарқидаги зилзиладан жабр кўрган ҳудудларни айланиб чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг