Бизнес-омбудсман 2,1 мингдан ортиқ мансабдорга иш қўзғатилишига бош-қош бўлди
3-саҳифа
−
13 Январь 2023
49732022 йилда тадбиркорлик соҳасида 20 минг 928 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди ва 2 минг 126 нафар мансабдорларга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилган. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Бизнес-омбудсманнинг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Жамшид Ҳасанов QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қайд этилишича, тадбиркорлик субъектларидан Бизнес-омбудсманга жами 9850 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 4319 та ҳолатда (48 фоиз) тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланган, қолган мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Келиб тушган мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:
• 18 фоизи солиқ;
• 14 фоизи ер, кадастр ва архитектура;
• 14 фоизи банк, кредит;
• 9 фоизи инфратузилма;
• 6 фоизи суд ва бошқа масалалардаги мурожаатларга тўғри келган.
Тадбиркорларга нисбатан содир этилган 20928 та қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 2591 та таъсир чораси қўлланилиб, шундан 2126 нафар мансабдор ва масъул шахсларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилган. Уларга 5,1 млрд сўм жарима қўлланилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларнинг:
• 797 таси жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш;
• 675 таси тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш;
• 414 таси давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузиш;
• 240 таси бошқа ҳуқуқбузарликларга тўғри келади.
Аниқланган ва кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар Наманган вилоятида 243 тани, Самарқанд вилоятида 205 тани, Тошкент шаҳрида 189 тани ва Қашқадарё вилоятида 183 тани ташкил этган.
Ушбу кўрсаткич соҳалар кесимида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тизимида 321 та, солиқ идораларида 250 та, Қурилиш вазирлиги тизимида 194 та ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тизимида 179 тага тўғри келди.
Шу билан бирга, тадбиркорлар манфаатларида 51,3 миллиард сўмлик даъволар киритилган.
Амалга оширилган ишлар натижасида ноқонуний қабул қилинган 198 та қарор ва ҳужжат бекор қилиниб, 123 нафар масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилган. Тадбиркорларнинг 436 гектар ер майдонига бўлган мулк ҳуқуқлари тикланган.
LiveБарчаси