Бизда Эрон дронлари чиқарилмайди – Тожикистон Гордонни ўйламай гапирмасликка чақирди

Олам

image

Расмий Душанбе украиналик журналист Дмитрий Гордоннинг Эроннинг Россияга бераётган дронлари Тожикистонда ишлаб чиқарилиши ҳақидаги сўзларини рад этди. Бу ҳақда Тожикистон ТИВ баёнотида айтилади.

“Биз украиналик блогер Дмитрий Гордоннинг 2022 йил 28 октябрда “Гордонникида меҳмонда” онлайн-дастурида Эрон томони Тожикистонда украиналикларни ўлдирадиган учувчисиз учоқлар ишлаб чиқаргани ҳақидаги сўзларини рад этамиз”, дейилади хабарда.

Вазирликнинг таъкидлашича, Тожикистон Республикаси учинчи давлатларга ҳарбий техника экспорт қилмайди.

Шунингдек, Тожикистон ТИВ Гордонга бундай изоҳларга эҳтиёткорлик билан ёндашишни ва тарқатилган маълумотларнинг тўғрилигини текширишни тавсия қилган.

Эслатиб ўтамиз, журналист Дмитрий Гордон исроиллик миллиардер Леонид Невзлин билан суҳбатда Эроннинг Россияга бераётган дронлари дастлаб Ироқ, Сурия ва Ўзбекистонда йиғилишини айтганди. Кейинчалик, у  Ўзбекистонда Россияга юборилаётган Эрон жарговар дронлари ишлаб чиқарилишини айтиб адашганини тан олди. У “Гордонникида меҳмонда” лойиҳасининг навбатдаги сонида Ўзбекистонни эмас, Тожикистонни назарда тутганини айтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг