Бизда 100 кун бор – БМТ халқаро ҳамжамиятни глобал сулҳ тузишга чақирди
Олам
−
22 Сентябрь 2020
4101БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Бош Ассамблеянинг 75 йиллик сессиясида халқаро ҳамжамиятни дунёдаги барча қуролли тўқнашувларда 100 кунлик сулҳга эришиш кераклигига чақирди. БМТ Бош котиби коронавирусга қарши янада жипслик билан курашиш учун март ойидаёқ ўт очишни тўхтатишга чақирганди. Аммо ҳамма можаро қатнашчилари ҳам унинг чақириғига ижобий жавоб қайтармади.
“Пандемия бошланганда мен глобал даражада ўт очишни тўхатишга чақирдим. Бугун мен халқаро ҳамжамиятни бу чақириқни йил охиригача кучга киргизиш учун янгидан ҳаракат қилишга чақираман. Бизда роппа-роса 100 кун бор”, деган Гутерриш.
У пандемия вақтида биргина ғолиб бўлиши мумкинлигини таъкидалид. Бу ҳам бўлса вирус.
Гутеришнинг сўзларига кўра, унинг дастлабки мурожаатини ташкилотга аъзо 180 та давлат, диний етакчи, диний ҳамкор, фуқаролик жамияти вакиллари қўллаб-қувватлаган.
“Камерун, Колумбия, Филиппин ва бошқа давлатлардаги қатор қуролли ҳаракатлар ҳам бу чақириққа жавоб қайтарди. Балки улар эълон қилган сулҳ ҳар доим ҳам амал қилмагандир. Бу йўлда улкан тўсиқлар бор: чуқур ишончсизлик, бузғунчи кучлар ва йиллар давомида тўхтамаётган урушнинг оғир мероси”, деган Гутерриш умид қилиш учун асос борлигини эслатиб.
У дунёда тинчлик ўрнатиш учун жамоавий ҳаракат қилиш вақти келганини таъкидлади.
“Мен Хавфсизлик Кенгаши бошчилигад жорий йил охиригача сулҳга эришиш учун халқаро ҳаракатни фаоллаштиришга чақираман. Бизда 100 кун бор. Вақт кутиб турмайди. Дунёда барча “қайроқ” можароларни тўхтатиш учун глобал ўт очишни тўхтатиш керак”, дея ўз таклифини илгари сурган БМТ Бош котиби.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь