Биз тинчлик учун қўлимиздан келган ҳамма нарсани қилдик – Путин
Олам
−
18 Январь 2023
14901Бугун, 18 январь куни Ленинград қамали қулашининг 80 йиллиги муносабати билан Россия Президенти Владимир Путин аҳоли билан учрашув ўтказди. Унда Путин Россия Донбасс минтақаси атрофидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш учун ҳамма нарсани қилганини, аммо бу аслида имконсиз эканлиги таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Россия 2014 йилдан бери Украинада содир бўлган воқеаларга, русийзабон аҳолига нисбатан содир этилган ҳодисаларга жим қараб тура олмаган.
“Биз узоқ вақт сабр қилдик, узоқ вақт музокара қилишга ҳаракат қилдик. Ҳозир маълум бўлишича, бизни шунчаки алдашган. Бу биз билан биринчи марта содир бўлмади. Шунга қарамай, биз ушбу вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш учун қўлимиздан келганини қилдик. Аммо энди бу аслида имконсиз экани аниқ бўлди”, дейди Путин.
Шунингдек, у ҳозиргача давом этиб келаётган Украинадаги воқеалар билан боғлиқ фожиа 2014 йилда бошланганини айтган.
“Аслида, Донбассда 2014 йилдан бери оғир техника, артиллерия, танклар ва авиациядан фойдаланган ҳолда кенг кўламли ҳарбий ҳаракатлар тўхтамаган. Бугун биз қилаётган барча нарсалар, шу жумладан, “махсус операция” бу мен кўп марта айтганимдек, урушни тугатишга уринишдир. Бу бизнинг операциямизнинг моҳияти”, дея қўшимча қилган Путин.
Озода Чориева